Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тошкентлик 11 ёшли Жавоҳир Синдоровнинг шахмат мусобоқаларидаги муваффақиятини тақдирлаб, унга Apple ширкатининг Macbook компютерини совға қилди.
Бу ҳақда президент матбуот хизмати 21 октябр куни хабар қилди.
Синдоров ўтган ой халқаро шахмат устаси унвонини олган эди.
Ҳозир у 2005 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида жаҳон рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.