Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:13

Пахта ярмаркасида 1 миллиард доллардан ортиқ шартнома имзолангани билдирилди


Ўзбекистон расмийларига кўра, Тошкентда дунёнинг 50 мамлакатидан 1500 дан ортиқ мутахассислари иштирокида ўтаётган халқаро пахта ярмаркасида тайёр ва ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотлар экспортига оид 1 миллиард доллардан ортиқ шартномалар имзоланган.

Ҳукумат ҳар йили 3,5 миллион тоннага яқин пахта хомашёси ва 1-1,2 миллион тонна пахта толаси ишлаб чиқарилишини айтиб келади.

Тошкентда Халқаро пахта ярмаркаси эса 2005 йилдан бери ўтказиб келинади.

Ўзбек расмийлари пахта етиштиришда ютуқлардан баҳс этаётган бир пайтда оддий ўзбекистонликлар ҳамда ҳуқуқ фаоллари ҳукумат пахта режасини йилдан-йилга мисли кўрилмаган мажбурий меҳнат ва фермерларни жазолаш орқали бажарилганини таъкидлаб келадилар.

Совет даврида Ўзбекистонда етиштирилган пахтанинг 70 фоизгача бўлган қисми машиналар ёрдамида териб олинган. Пахта мавсумида далаларда 50 мингтагача машина ишлаган.

Ҳозир эса пахтанинг 90 фоизи қўлда териб олинади. Ўзбекистон пахта етиштиришда болалар ва катталар мажбурий меҳнатидан фойдаланиши боис дунёнинг Target, Walmart, C&A, Marks&Spencer, IKEA, H&M, Tesco дохил етакчи ширкатлари ўзбек пахтасига бойкот эълон қилган.

Мажбурий меҳнатга барҳам берилмагунча, ўзбек пахтасини сотиб олишдан воз кечганини эълон қилган 150 чоғли ширкатнинг бозордаги умумий қиймати эса 1 триллион АҚШ долларидан ошади.

XS
SM
MD
LG