Линклар

Ўзбек-қозоқ чегарасида юздан ошиқ юк машинаси тўпланиб қолди


Ўзбек-қозоқ чегарасидаги назорат-ўтказиш масканларидан бири.

Ўзбек-қозоқ чегарасидаги “Б.Қўнисбаев” (Яллама) ўтказиш масканида катта тиқин юзага келди. Қозоғистон томонида 155 тача автомобиль тўпланиб қолди, дея хабар қилади Today.kz сайти.

Тиқин вужудга келишига Ўзбекистонга кетаётган транспорт воситалари сонининг ошиши сабаб бўлгани айтилмоқда. Шунингдек, қозоқ расмийлари чегара масканида турган 40 автомобилда юк ташиш учун рухсатнома йўқлигини билдирганлар.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг тўққиз ойи мобайнида Қозоғистондан Ўзбекистонга олиб ўтилаётган юк ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоизга ўсган.

Қозоқ расмийлари чегара постида юзага келган вазиятни транспорт қўмитаси ўрганиб, ҳал қилишга уринаётганларини билдирганлар.

XS
SM
MD
LG