Линклар

Швецияда Шароф Рашидов юбилейига бағишланган анжуман ўтказилади


Ш.Рашидовнинг Жиззах вилоятидаги бюсти.

Швецияда шу йилнинг 17 ноябридан 20 ноябригача ўзбек давлат арбоби Шароф Рашидовнинг 100 йиллигига бағишланган халқаро фестиваль (Open Eurasian Literature Festival & Book Forum) бўлиб ўтади.

Kommersant.uz нашрининг фестиваль ташкилотчилари (Лондондаги Eurasian Creative Guild ҳамда Hertfordshire Press нашр уйи) сўзларига таянган ҳолда хабар қилишича, фестивални Ш.Рашидов юбилейига бағишлаш қарори ўзбек ёзувчиси ижодини дунё бўйлаб оммалаштириш мақсадида қабул қилинган.

Фестиваль доирасида Стокҳолмда Шароф Рашидовнинг 2017 йили Hertfordshire Press нашр уйи томонидан Лондонда инглиз тилида чоп қилинган “Кашмир қўшиғи” қиссаси тақдим этилади. Бу китоб тақдимотини Нью-Йорк, Вашингтон, Минск, Остона, Олмаота, Бишкек шаҳарлари ҳамда ёзувчининг ватанида ҳам ўтказиш режаланган.

XS
SM
MD
LG