Линклар

"Ўзбекфильм" раҳбари Ҳилол Насимов лавозимидан озод қилинди 


Ҳилол Насимов ўзининг зиддиятли фильмлари билан танилган

"Ўзбекфильм" акционерлик жамиятининг 27 октябр куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишиди киностудиянинг "камчилик ва муаммолари" муҳокама қилинган ва судия раҳбари Ҳилол Насимов лавозимидан олинган.

Бу ҳақда "Ўзбеккино" ахборот хизмати хабар берди.

"Корхонани соғломлаштириш ва уни қайта шакллантириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар тингланди. Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Ҳилол Насимов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан "Ўзбекфильм" АЖ директорлиги лавозимидан озод қилинди", - дейилади "Ўзбеккино" матбуот хизмати билдирувида.

Ҳилол Насимов 2016 йил апрель ойида "Ўзбекфильм" раҳбари этиб тайинланган эди.

XS
SM
MD
LG