Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:00

Хоразм вилояти ҳокимининг муовини Шакаржон Хўжаниёзова 62 ёшида оламдан ўтди


Хоразм вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шакаржон Хўжаниёзова 62 ёшида оламдан ўтди.

Ҳоким муовинининг ўлими сабаблари ҳақида Озодлик маълумотга эга эмас.

Ҳокимликда ишловчи мулозимнинг айтишича, Хўжаниёзова юрак ҳуружидан 27 октябр куни оламдан ўтган.

Хўжаниёзова Шакаржон Юсуповна 1992-2000 йилларда Хоразмнинг Боғот тумани ҳокими бўлган.

2000-2004 йиллар оралиғида Хоразм вилояти ҳокимининг оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўринбосари, хотин - қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.

У Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси ҳам бўлган.

Сўнгги йилларда Шакаржон Хўжаниёзова вилоят ҳокимининг муовини сифатида ёшлар сиёсатига масъул бўлди.

Ўтган ҳафталарда Урганч бозорида аёл сазойи қилинаётгани акс этган видеолар Интернет ижтимоий тармоқлардан Россия телеканали дастуригача тарқаган эди.

Хўжаниёзова 28 октбяр куни Боғот туманида дафн этилади.

XS
SM
MD
LG