Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:31

Македония мухолифати етакчиси маҳаллий сайловлар натижасини тан олмаслигини айтди


Македония мухолифатчи етакчиси 29 октябрь куни бўлиб ўтган маҳаллий сайловлар натижасини тан олмаслигини билдирди. Сайловда Социал демократлар партияси энг кўп ўринни қўлга киритди.

Партия сайловнинг биринчи турида 81 муниципалитетнинг 40 тасида ғолиб чиққан эди. Иккинчи турда эса 19 муниципалитетнинг 10тасида Социал демократларнинг қўли баланд келди.

Мухолифатчи VMRO-DPMNE партиясининг етакчиси Никола Груевски сайлов натижаларини тан олмаслигини айтиб, Марказий сайлов комиссияси етакчисини истеъфо беришга чақирди. Македониянинг собиқ бош вазири Груевски, шунингдек, сайлов давомида йўл қўйилган қонунбузарликларни кўриб чиқишга чақирди.

Социал демократлар партияси аъзоси бўлмиш бош вазир Зоран Заев эса Груевски иддаоларини асоссиз дея баҳолади.

XS
SM
MD
LG