Линклар

Шавкат Мирзиёев ва Ашраф Ғани Тошкентдан Эронга темир йўл қуришни муҳокама қилади


Афғонистон президенти Ашраф Ғани Тошкентга ноябрь ойида келиши кутилмоқда.

Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг ноябрь ойида Тошкентга қиладиган ташрифи доирасида муҳокама қилинадиган асосий мавзу Ўзбекистондан Афғонистон орқали Эронга чиқиш имкониятини яратувчи темир йўл қурилиши лойиҳаси бўлади.

Бу ҳақда Tolonews.com нашри 31 октябрь куни Афғонистон Темир йўллари департаменти бошлиғи ўринбосари Абдулборий Сиддиқийга таянган ҳолда хабар берди.

Маълумотда айтилишича, Тошкентда имзоланиши кутилаётган 16та ҳужжат орасида Мозори Шарифдан Ҳиротга ва Мозори Шарифдан Қундузга темир йўл қуриш бўйича меморандум ҳам бор. Мазкур темир йўл Афғонистоннинг 4 вилояти ҳудидан ўтади.

Сиддиқий мазкур темир йўл қурилиши минтақадаги 5 давлатни ўзаро бир-бири билан боғлашини таъкидлади. Унга кўра, темир йўл Эрон, Тожикистон, Қирғизистон, Хитой ва Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг кенгайишига омил яратади.

Бундан ташқари мазкур темир йўл орқали Ўзбекистон Эрон денгиз портларига чиқиш имкониятига эга бўлади.

XS
SM
MD
LG