Линклар

Яманда Саудия Арабистони ҳужуми оқибатида 26 киши ҳалок бўлди


Яман. Саудия Арабистони етакчилигидаги коалиция зарбаси оқибатида вайрон бўлган жой.

Саудия Арабистони етакчилигидаги коалиция ҳаводан берган зарбалар оқибатида Яманнинг Саҳар шаҳридаги меҳмонхонада яшаётган 26 одам ҳалок бўлди.

1 ноябрда берилган ҳаво зарбаси оқибатида меҳмонхона, меҳмонхонага яқин бозордаги савдо шаҳобчалари вайрон бўлган.

Саудия Арабистони етакчилигидаги коалиция Яманда ҳокимият учун курашаётган Хутий шиа исёнчиларига қарши шу кунгача минглаб ҳаво зарбалари уюштирди. Шиа исёнчилари айни пайтда Яманнинг катта ҳудудини ўз назорати остига олган.

Расмий маълумотларга қараганда, Ямандаги низо бошланганидан бери то шу кунгача камида 10 минг одам ҳалок бўлди.

Саудия Арабистони етакчилигидаги коалиция кучлари 2015 йилнинг март ойидан бошлаб президент Абд-Раббу Мансур Ҳодини қайта ўз жойига қўйиш учун қўзғолончилар истеҳкомларига ҳаводан ҳужумлар уюштириб келмоқда.

XS
SM
MD
LG