Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:36

Испания суди Каталониянинг четлатилган президентини қўлга олишга ордер эберди


Каталония мухториятининг ҳокимиятдан четлатилган президенти Карлес Пучдемон.
Каталония мухториятининг ҳокимиятдан четлатилган президенти Карлес Пучдемон.

Испания суди Каталония мухториятининг ҳокимиятдан четлатилган президенти Карлес Пучдемонни қўлга олишга ордер берди. Бу ҳақда сиёсатчининг ҳуқуқшуноси билдирди.

Аввалроқ Испания прокуратураси Пучдемон ва парламентнинг 4 собиқ депутатини қамоққа олиш учун ордер берилишини сўраган эди.

Мазкур 5 сиёсатчи 2 ноябрь куни судда сўроқ қилиниш учун чақирилган эди. Лекин улар суд чақирувини эътиборсиз қолдирган.

Пучдемон ва унинг сафдошлари Каталония мухториятида 1 октябрда ўтган мустақиллик референдуми ортидан исён кўтарганликда айбланмоқда. Бу иш юзасидан судга жами Каталония ҳукуматининг 14 аъзоси чақирилган эди. Уларнинг 9 нафари 2 ноябрда судга келган.

Судга келган Каталония собиқ расмийларидан 8 нафари ҳибсга олинди. Бир нафар шахс 50 минг евро гаров пули тўлаш эвазига очиқда қолдирилди.

Испания ҳукумати референдумни ноқонуний деб эълон қилган ва Каталонияни ўз бошқаруви остига олган.

XS
SM
MD
LG