Линклар

Москвада Каримовга ҳайкал ўрнатилишига норозилик билдирилди


Россия пойтахти Москвада Ўзбекистоннинг ўтган йили оламдан ўтган президенти Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилишига қарши намойиш бўлиб ўтди.

Россиядаги "Родина" партияси, "Ватан йўлбарслари" ёшлар қаноти ва "Россия миллий-ватанпарварлари" жамоатчилик ташкилоти фаоллари Москва шаҳар маъмуриятининг Каримовга ҳайкал ўрнатиш қарорига норозилик билдириб кўчага чиқди.

Change.org сайтида Каримовга ҳайкал ўрнатмаслик талаби билан Россия президенти Владимир Путин номига йўлланган петициясига 6 мингга яқин имзо чеккан.

Ўтган йили Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Каримовга ҳайкал ўрнатиш таклифи билан Москва ҳукуматига мурожаат қилган эди.

Ёдгорлик Ўзбекистон элчихонаси олдида, Ислом Каримов номи билан аталадиган хиёбонга қўйилиши билдирилган.

XS
SM
MD
LG