Линклар

Ўзбекистонда Қандим газни қайта ишлаш комплексининг биринчи босқичи 3 ноябрь куни ишга туширилди.

Ўзбекистон маҳаллий нашрларининг билдиришича, Россиянинг “Лукойл” ширкати томонидан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа белгиланганидан 5 ой олдин фойдаланишга топширилган. Лойиҳанинг иккинчи босқичи 2018 йилнинг июлида ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

Қандим колмплекси тўла ишга туширилиши ортидан йилига 8 миллиард 100 минг куб метр газни қайта ишлаш қувватига эга бўлади.

Қиймати 2 миллиард 600 миллион долларлик мазкур завод Россиянинг "Лукойл" ширкати ҳамкорлигида Кореянинг Hyundai Engineering ва Сингапурнинг ENTER Engineering ширкатлари томонидан барпо этилмоқда.

2016 йилнинг апрель ойида ўтган Қандим газ заводи тамал тошини қўийш маросимида Шавкат Мирзиёев ва “Лукойл” раҳбари Вагит Алекперов иштирок этган эди.

Қандим конлари группасини ўзлаштириш учун жами 4,5 миллиард доллар сармоя ётқизилиши режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG