Линклар

Трамп: Бирорта диктатор АҚШнинг қатъийлигига шубҳа қилмаслиги лозим


АҚШ президенти Трамп Япония бош вазири Абе билан Токиода.

АҚШ президенти Дональд Трамп 5 ноябрь куни Япония пойтахти Токиодаги Фусе ҳарбий базасида америка ва япон ҳарбийлари олдида қилган чиқишида:

-Бирорта диктатор, режим ёки давлат ҳеч қачон Американинг қатъийлигига шубҳа қилмаслимги лозим, -деб билдирди.

Бундан аввалроқ АҚШ конгрессменларининг "Шимолий Корея ядровий қуролларини йўқ қилиш мумкинми?" қабилидаги сўровига Пентагон “Шимолий Кореянинг ядровий дастурига оди барча компонентларни топиш ва йўқ қилишнинг ягона воситаси ер устидан бостириб киришдир”, деб билдиргани тўғрисида агентликлар хабар берган эди.

Президент Трамп Осиё бўйлаб 12 кунлик сафарини 5 ноябрда Япониядан бошлади.

Сафар доирасида Трамп Жанубий Корея, Хитой, Вьетнам ва Филиппинга ташриф буюради.

XS
SM
MD
LG