Линклар

Жиззахда Шароф Рашидовнинг юз йиллиги нишонланмоқда. Тантанада президент иштирок этаяпти


Жиззахда ўрнатилган Шароф Рашидов бюсти.

Жиззахда 6 ноябрь куни Ўзбекистонга Совет Иттифоқи даврида 24 йил раҳбарлик қилган Шароф Рашидов таваллудининг юз йиллиги тантанали тарзда нишонланади.

Ушбу сана муносабати билан президент Шавкат Мирзиёев Жиззахга келгани тўғрисида президент расмий веб-сайти маълум қилди. Президент Рашидовнинг юбилей тантаналарида иштирок этади.

Президент расмий сайтининг билдиришича, тантаналар арафасида “Шароф Рашидов хотирасига эҳсон дастурхони ёзилиб, Қуръон тиловат қилинди”.

Мирзиёев жорий йилнинг 27 мартда “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Сенати Жиззах вилояти Жиззах туманини Шароф Рашидов туманига айлантириш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган.

1917 йилда туғилган Шароф Рашидов 1959-1983 йилларда, яъни 24 йил давомида Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси марказий қўмитасининг биринчи котиби лавозимида ишлаб, республикани бошқарган. У 1983 йилда вафот этган.

XS
SM
MD
LG