Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:12

ЕТТБ Ўзбекистонга 120 миллион евролик кредит ажратишга қарор қилди


Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистонга 120 миллион евро миқдорида кредит ажратишга қарор қилди. Шу билан бирга, кимёвий соҳага ҳам 12 миллион кредит ажратади.

Бу ҳақда маҳаллий кун.уз сайти 8 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган халқаро давра суҳбатида Банкнинг биринчи вице-президенти Филипп Беннет берган маълумотга таяниб хабар қилди.

Беннет Ўзбекистонда сўнгги вақтларда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолагани, хусусан, мамлакатда конвертациянинг муваффақиятли амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлагани айтилди.

"Ўзбекистон кучли ички ресурсларга эга. Улар ишлаши учун инвестициялар керак. Инвестициялар турли шаклда бўлиши мумкин - нафақат активлар, балки амалиёт ҳам назарда тутилмоқда. Ўзбекистонда 9 миллиард долларлик инвестиция ишламоқда", - деган ЕТТБ вакили.

XS
SM
MD
LG