Линклар

Tashkent City қуриладиган ҳудуддаги бинолар бузилиши хабар қилинди


Tashkent City лойиҳасининг сурати.

Тошкентдаги Ислом Каримов номли шоҳкўчада қатор кўпқаватли бинолар бузиладиган бўлди. Спутник нашрининг 8 ноябрда билдиришича, бу иш Tashkent City халқаро бизнес маркази қурилиши учун жой бўшатиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Ҳабарда айтилишича, Киночилар уйи, "Ўзбекистон санъати ва маданият форуми", республика ОВИР, Тошкент метрополитени бошқармаси бинолари бузилади.

Ишбилармонлик маркази сифатида бунёд этиладиган Tashkent City комплекснинг умумий майдони 70 гектарни ташкил этади. Бу бинода офислар, меҳмонхона ва ресторанлар, хиёбон ва технопарклар иш олиб боради.

Тошкентнинг Ўқчи-Олмазор массивида бунёд этилиши режалаштирилаётган лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард долларни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG