Линклар

Петербургда 1 миллион ўзбекистонлик ишлаши расман маълум қилинди


Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар сони 1 миллион кишини ташкил қилади. Бу ҳақда 8 ноябрь куни Ўзбекистон президенти матбуот хизмати расман маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Петербургда 3 минг ўзбекистонлик олийгоҳларда таълим олмоқда. Бу шаҳар билан Ўзбекистоннинг савдо алоқалари йилига 200 миллион долларга етган.

Президент матбуот хизматининг билдиришича, Шавкат Мирзиёев 8 ноябрда Тошкентга иш сафари билан келган Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченкони қабул қилди.

“Учрашувда Ўзбекистон ва Санкт-Петербург шаҳри ўртасидаги анъанавий яқин ва ўзаро манфаатли муносабатларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди”, дейилади расмий хабарда.

Аввалроқ Озодлик радиоси уч кунлик ташриф давомида Санкт-Петербург делегацияси Самарқанд ва Тошкентда бир қатор учрашувлар ўткази режалангани ҳақида хабар берган эди.

Озодликка етиб келган маълумотларга қараганда, Андижонда Полтавченко яқинларидан бири дафн қилинган қабристон обод қилинди. Бироқ расмий маълумотларда делегациянинг Андижонга ташрифи борасида бирор хабар йўқ.

XS
SM
MD
LG