Линклар

Мирзиëев Тошкентга келган АҚШ президенти ëрдамчиси билан учрашди


Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг билдиришича¸ 9 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиëев АҚШ президенти ёрдамчисининг ўринбосари, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича директори Лиза Кёртисни қабул қилган.

Кëртис ҳафта сўнггида“Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференцияда қатнашиш учун келган АҚШ делегациясига раҳбарлик қилмоқда.

Расмий хабарда қайд этилишича¸ томонлар ўзаро муносабатларнинг амалий ҳамкорлик руҳида давом этаëтганини таъкидлаган¸ хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида Афғонистон¸ қолаверса бутун минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашган.

Кун.уз нашрининг хабар қилишича¸ учрашувда 31 октябрь куни Нью-Йоркда содир бўлган терактни муҳокама қилинган ва таҳдидлар билан курашда чуқур ҳамкорлик қилишга келишиб олинган.

XS
SM
MD
LG