Линклар

Рамзан Қодиров ишидчи ўзбеклар оиласини Ўзбекистонга қайтармоқчи


Яқинда Ўзбекистонга борган Рамзан Қодиров президент Мирзиëев билан ҳам учрашган эди.

Чеченистон президенти Рамзан Қодиров 9 ноябрь куни Instagram ижтимоий тармоғига қўйган хабарида¸ Россия президенти топшириғи билан Сурия ва Ироқдаги россияликлар¸ хусусан¸ аëллар ва болаларни қайтаришга киришганини билдирди.

Қодировга кўра¸ Чеченистон раҳбарияти ҳозирда Россиядаги турли вазирлик ва идоралар билан бирга Сурия ва Ироқдаги турли гуруҳ қўмондолари ва ҳукумат вакиллари билан ҳар бир аëл ва боланинг фуқаролиги¸ қаерда эканини аниқлаб¸ уларни ватанига қайтариш устида ишламоқда.

Қодировнинг ëзишича¸ ўзининг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича вакили Сурия лагерларидаги 44 нафар аëл ва боланинг шахсини аниқлаган.

“Улардан 9 нафар бола ва иккита аëл Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларидир. Мен Зиëд Муҳаммедовичга уларни олиб чиқиш учун барча ҳаракатни ишга солишни топширдим”¸ деб ëзган Қодиров ўзбекистонлик экани айтилган аëл ва болалар ҳақида.

Қодиров¸ бу 44 шахснинг келаси ҳафта Грознийга олиб келинишини билдирган.

Сурия ва Ироқдаги жангари гуруҳлар сафида жанг қилаëтган ўзбекистонликлар сонининг 500 нафардан кўплиги тахмин қилинади.

Қуролли жангарилар айримлари оилаларининг ҳам Сурия ва Ироққа ўз эрлари ëнига кетгани айтилса-да¸ бундайлар сонига оид аниқ рақам йўқ.

XS
SM
MD
LG