Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:19

Уфада бошқирд тили ҳимоясига намойиш ўтказилди


Бошқирдистонлик фаол Ирек Агишев она тили ҳимоячиларидан бири.

Бошқирдистоннинг барча ҳудудларида ўнлаб фаоллар она тили ҳимояси учун 14 ноябрда намойиш ўтказишди. Улар мактабларда бошқирд тилини ўқитиш давом этишини талаб қилишди.

Уфада 20 фаол “Бошқирдистон Конституциясига амал қилинг”, “Бошқирд давлат тилидан қўлингни торт”, “Тил бўлмаса миллат ҳам бўлмайди” каби плакатларни кўтариб пикет уюштирди.

Мазкур намойишлар Бошқирдистонда ўқувчилар бошқирд тилини ўқитишга мажбурий жалб қилинаётганини текшириш мақсадида Москвадан комиссия келгани муносабати билан ўтказилди.

Бундай намойишлар аввалроқ Татаристонда татар тили, Чувашистонда чуваш тили ҳимояси учун ҳам ўтказилган эди.

Россия таркибидаги миллий республикларда она тили муаммоси президент Путин июль ойида одамлар “ўз она тили бўлмаган тилни ўрганишга мажбурланмаслиги шарт”, деб айтиб, прокурорларга бу масалада текширув олиб бориш кўрсатмасини бергани ортидан пайдо бўлди.

XS
SM
MD
LG