Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 00:03

2020 йилдан аҳоли газ ва электрдан фойдалангани учун қўшимча ҳақ тўлайди


Иллюстратив сурат.

Ўзбекистонда 2020 йил 1 январдан табиий газ ва электр энергияси учун индексация қилинадиган инвестиция устама ҳақи жорий этилади.

Президент томонидан 13 ноябрь куни имзоланган “Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3384-сон қарорида белгиланишича, истеъмолчилар қўшимча тарзда 1 кВт/соат электр энергияси учун 15 сўм, 1 м. куб табиий газ учун 17 сўм устама ҳақ тўлайди.

Устама истеъмол қилинган электр энергия ва табиий газни ҳисоб-китоб қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси амалга оширилаётгани муносабати билан жорий этилмоқда.

Қарорда таъкиланишича, мазкур устама “лойиҳа доирасида Жамғарманинг (Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси назарда тутилмоқда- муҳаррир) жалб этилган маблағларини қоплашга ҳамда бошқа харажатларни молиялаштиришга йўналтирилади”.

Лойиҳа доирасида электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олувчи 2 миллион дона ускуна ва бошқа зарур техник воситалар сотиб олинади.

XS
SM
MD
LG