Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 12:50

Леонардо да Винчи чизган сурат қарийб ярим миллиард долларга сотилди


"Salvator Mundi" деб номланган портрет 15 ноябрь куни Нью Йоркдаги ки ошди савдосида сотилди.

15-асрда яшаб ижод қилган машҳур итальян рассоми Леонардо да Винчи чизгани айтилаëтган Исо Масиҳ портрети Christie ким ошди савдо уйида ўтказилган аукционда 430.3 миллион АҚШ долалрига сотилди.

Америкадаги Christie уйининг замонавий санъат бўйича куратори Alex Rotter, "Salvator Mundi" деб номланган портретнинг шу пайтга қадар мисли кўрилмаган рекорд нархда сотиб олинганини эълон қилди:

- Бу кейинги 500 йил ичида санъатда нимаики бўлаëтган ва нимаики кўраëтган бўлсак¸ шуни бошлаб берган буюк одам қўлидан чиққан бор-йўғи 20 тадан кам асарнинг биттасидир. Шу боис¸ асарнинг бундай нархда баҳоланиши қаноатланарлидир. Бу биз учун яхши. Бу ҳамма учун яхши. Бунинг яхшилиги буюкларнинг буюгига кўрсатилган ҳурмат ва бу аукционлар тарихидаги рекорд нархдир¸ деди савдони уюштирган Christie уйи мутахассиси.

Да Винчи чизгани айтилаëтган портретни¸ исми сир тутилаëтган харидор телефон орқали сотиб олган.

1958 йилда 68 долларга сотилган айни портрет ҳозирчага россиялик миллиардернинг шахсий коллекциясида сақланган.

Айрим мутахассислар унинг Леонардо да Винчи чизганига катта шубҳа билан қарайди.

XS
SM
MD
LG