Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:07

Марказий банк олтин-валюта заҳирасининг $26 миллиардга етганини билдирди


Ўзбекистон Марказий банки раисининг 1-ўринбосари Тимур Ишметов¸ мамлакат олтин-ваюта заҳирасининг 2017 йилнинг 1 ноябрига келиб 26 миллиард АҚШ долларига етгани ҳақида баëнот берди.

15 ноябрь куни Халқаро пресс-клубда қилинган бу баëнотга кўра¸ Ўзбекистон олтин-валюта заҳираси жорий кузда 750 миллион долларга ошган.

Ўзбекистонда олтин-валюта заҳирасига оид аниқ маълумот шу пайтга қадар жамоатчиликка очиқланмаган.

Жорий йил июль ойида Молия вазири ўринбосари Мубин Мирзаев валюта заҳирасининг 20-25 миллиард доллар атрофида эканини билдирган эди.

Ишметовга кўра¸ бундан сўнг бу маълумот очиқ эълон қилиб борилади.

XS
SM
MD
LG