Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 13:06

Санкт-Петербург полицияси ўзбекистонлик 73 яшар фоҳиша ушланганини хабар қилди


Санкт-Петербург полициясининг маҳаллий матбуотга билдиришича¸ шаҳарнинг Ивановская кўчасида жойлашган квартиралардан бирида фаолият юрғизиб келган исловотхонага уюштирилган махсус рейд натижасида икки ўзбекистон аёл ушланган.

Невский туман 10-сонли полиция бўлимининг Озодлик мухбири гаплашган навбатчисига кўра¸ ушланган ўзбекистонликлардан бири 73 ëшдаги аëл. Бу аëл ва у билан ушланган яна бир ўзбекистонлик аëл маъмурий​ жавобгарликка тортилиб¸ суд қарори билан уларга 2000 рубль жарима солинган.

Полиция ходимлари иддаосича¸ жаримага тортилган ўзбекистонлик аëллар соатига 1200 рубль ҳақ олиб¸ интим хизмат кўрсатиб келган.

Ушланган аëлларнинг Ўзбекистонга депортация қилиниш учун махсус изоляторда сақланаëтгани айтилмоқда.

Бордел ташкил этганликда гумонланаëтган россиялик шахсга Жиноят Кодексининг 240-моддаси - “Фоҳишабозликка жалб қилиш” бўйича жиноий иш очилган ва қидирувга берилган.

XS
SM
MD
LG