Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:15

Германиянинг Volkswagen ширкати Ўзбекистонда фаолият бошламоқчи


Volkswagen дунë бўйлаб асосан енгил машиналари билан танилган.

Маҳаллий нашрларнинг ëзишича¸ Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповнинг Германияга қилаëтган сафари давомида “Ўзавтосаноат” Volkswagen AG ширкати билан ҳамкорлик келишуви имзолаган.

2018-2019 йилларга мўлжалланган ўзаро келишувга кўра¸ Германия компанияси Самарқанддаги “JV MAN Auto-Uzbekistan” базасида Amarok пик-аплари ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

Германияда ўтказилган бизнес форуми ниҳоясида “Ўзавтопром”нинг MAN Trucks & Bus AG ширкати билан of MAN CLA русумидаги сиқилган газда юрувчи юк машиналари¸ 50 тонналик MAN CLA ахлат ташувчи машиналари¸ шунингдек MAN Lion's Coach русумидаги автобуслар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришгани ҳам хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG