Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 12:55

President.uz: Мирзиёев Сергелида 1 йилда қурилган 66 та кўпқаватли уйни бориб кўрди


Президент Мирзиёев 17 ноябрь Тошкент шаҳрининг Сергели туманига бориб, бу ерда қурилган янги уй-жойларни кўрди.

Бу ҳақда хабар қилган president.uz сайтига кўра, 13 гектар майдонда 66 кўп қаватли уй-жой қад ростлаган. 1, 2, 3 хонали бу уйлар аҳолига имтиёзли кредитлар асосида берилган. Уйлар атрофида 240 ўринли мактабгача таълим муассасаси, 630 ўринли ўрта таълим мактаби, 61-сонли оилавий поликлиника, ёпиқ турдаги сузиш ҳавзаси, шаҳар милиция бўлинмаси, почта ва китоб дўкони, дам олиш масканлари, поликлиника, болалар майдончалари, автомобиль турар жойлари, велотрассалар барпо этилган.

“Бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз”, деган Президент.

Сергели туманидаги уй-жойлар давлат раҳбарининг 2016 йил 22 ноябрдаги «2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қуриб битказилгани айтилган хабарда.

XS
SM
MD
LG