Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:08

Ёши 70 га тўлган Абдулазиз Комилов орден билан мукофотланди


Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан мукофотланди.

Бу ҳақда хабар қилган вазирлик матбуот хизматига кўра,

юксак давлат мукофотини Олий Мажлис Сенатининг раиси Ниғматилла Йўлдошев ва Ўзбекистон президентининг давлат маслаҳатчиси Умар Исмоиловлар топширган.

"Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлашдаги улкан хизматлари, Ўзбекистон манфаатларини халқаро майдонда ҳимоя қилиш ва илгари суришдаги кўп йиллик самарали меҳнати ва 70 ёшга тўлиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ТИВ раҳбарини юқори давлат нишони билан мукофотлади", дейилади вазирлик хабарида.

Абдулазиз Ҳафизович Комилов 1947 йил 16 ноябрда Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида туғилган.

СССР Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик академиясини тамомлаган. Тарих фанлари номзоди.

2012 йил январдан Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигини бошқариб келмоқда.

"Меҳнат шуҳрати", "Дўстлик", "Ўзбекистон белгиси" ва "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 20 йил" давлат мукофотлари билан тақдирланган.



XS
SM
MD
LG