Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:32

Шавкат Мирзиёев селекторда келин ўз қайнонасини уриб ўлдиргани воқеасига тўхталди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жума куни ўтказилган селектор мажлисида Фарғонада ўз қайнонасини уриб ўлдирган қотил келин ҳақида гапирар экан маҳаллий матбуот бу каби жиноятларни ёритмаётганини танқид қилди.

Президентга кўра, Фарғона вилояти Фарғона тумани Ёрдон қишлоғида келин ўз қайнонасини уриб ўлдирган.

"Нега бирорта мақола ўқимадим, нега чиқишлар қилинмади. Мен сизларга ҳар видеоселекторда тайёр мавзу айтаяпман. Жамоатчилик, мутасаддилар бу мавзуларни нашрларда кўтариб чиқмаяпти. Наҳотки, ўзбек оиласида келин ўз қайнонасининг қотилига айланса", - деди Шавкат Мирзиёев.

Сўнгги икки ой ичида Озодлик Ўзбекистонда оилада жанжал оқибатида рўй берган камида тўртта қотиллик ҳақида хабар берди.

Ўтаётган ҳафтада Хоразмнинг Шовот туманида эр ўзини хотинини сўйиб, ёқиб юборди.

Ўтган ой бошида Сурхондарёнинг Термиз шаҳрида уч фарзанднинг онаси қайноанаси билан уй-жой устида талашиб, уйига ўт қўйиши оқибатида 72 ёшли қайнона ўтда ёниб ҳалок бўлди, 9 яшар ўғил куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилди.

Август ойиида эса Фарғонада 51 ёшли ота машина устида талашиб, 27 ёшли ўз ўғлини, устига бензин қўйиб, ёқиб юборгани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

5 октябр куни Андижон шаҳрининг Дехқонобод маҳалласида 59 яшар ота жаҳл устида қизи ва неварасини пичоқлаб ўлдирди ва ўз жонига қасд қилди.

XS
SM
MD
LG