Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:15

Пахтага бормагани учун ишдан ҳайдалган 11 одам ўз лавозимига қайта тикланди


Илююстратив сурат.

Сурхондарё вилояти Узун туманидаги пахта тозалаш заводининг пахта теримига чиқмагани учун ишдан ҳайдалган 11 ходими ўз вазифасига қайта тикланди. Бу ҳақда мустақил манбаларига таянган ҳолда Kun.uz нашри 20 ноябрда маълум қилди.

Хабарда айтилишича, "Узун пахта тозалаш заводи" ҳиссадорлик жамиятининг Жиззах вилоятига пахта теришга боришдан бош тортган 11 ходим 13 октябрда ишдан бўшатилган.

Улар бунга норозилик билдириб, касаба уюшмаларига шикоят йўллаган.Касаба уюшмаларининг аралашуви билан пахта заводи директори ишдан бўшатилган ходимларни орадан бир ой ўтгач ишга қайта тиклашга мажбур бўлган.

Ходимларга бўш юрган вақтлари учун уларнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида компенсация тўлаб берилган.

XS
SM
MD
LG