Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:20

Ҳунармандларга солиқ имтиёзлари ва доллардан эркин фойдаланиш ҳуқуқи берилди


Ўзбекистонда ҳунармандларга қатор солиқ имтиёзлари берилди. Президент расмий сайтининг 20 ноябрда маълум қилишича, бу борадаги фармон Мирзиёев томонидан 17 ноябрда имзоланган.

“Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда қайд этилишича, 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб “Ҳунарманд” уюшмасининг аъзолари маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишда қатъий белгиланган солиқдан озод этилади.

Ёшга доир пенсия ва нафақа олувчилар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадали тўловидан озод этилади.

“Қишлоқ жойларда рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган ҳунармандлар ўз фаолиятининг дастлабки икки йили мобайнида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадалининг 50 фоизини тўлаши белгилаб қўйилсин”, дейилади фармонда.

Бундан ташқари ҳунармандларга маҳсулотларни чет элга сотишдан тушган хориж валютасидан эркин фойдаланиш ҳуқуқи ҳам берилади.

XS
SM
MD
LG