Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:36

Мирзиёев Армияга қурол-яроғ етказиб бериш билан шуғулланадиган қўмита ташкил этди


20 ноябрь куни президент Мирзиёев «Мудофаа саноати давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорини имзолади.

Бу ҳақда хабар қилган kun.uzга кўра, янги ташкил этилаётган давлат қўмитаси мамлакатда мудофаа мақсадидаги буюртмалар ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ягона сиёсатни мувофиқлаштиради.

Ҳужжатда мазкур қўмита Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари тизимига қурол-яроғ, ҳарбий техника, моддий буюмларни етказиб бериш ва таъминлаш билан шуғулланиши белгилаб қўйилган.

Янги ташкил этилган қўмита таркибига «Ўзмахсусимпекс», «Шарқ» ДУК ва Чирчиқ авиасозлик таъмирлаш заводи киритилган. 2018 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистон ҳудудида ҳарбий-техника воситаларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш, тайёрлаш ва етказиб бериш ушбу қўмита тақдим этган лицензияси асосида амалга оширилади.

XS
SM
MD
LG