Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 12:56

Рим папаси Мьянмада роҳинжа мусулмонларни билвосита ҳимоя қилди


Рим папаси Фрэнсис.

Рим папаси Фрэнсис Мьянмага қилган сафари пайтида сўзлаган нутқида аҳолини “ҳар бир этник гуруҳ ҳуқуқларини ҳимоя қилишга” чақирди ва бу билан билвосита таъқибга учраган роҳинжа мусулмонларини қўллаб-қувватлашига шаъма қилди.

Бироқ Фрэнсис ўз сўзида роҳинжа мусулмонлари, репрессия деган сўзни ишлатгани йўқ.

-Диний ўзгачаликлар бўлиниш ва ўзаро ишонмаслик манбаси эмас, аксинча бирлаштирувчи омил, бағрикенг ва доно давлат қурилишининг асоси бўлиши лозим, -деди Рим папаси.

Фрэнсис 25 августда Мьянмада бошланган зўравонликлар ортидан рохинжа мусулмонларининг ўлдирилишига ва мамлакатдан қувиб чиқарилишига қарши эканини бир неча маротаба расман билдирган эди.

У халқаро ҳамжамиятни Мьянмадан Бангладешга қочишга мажбур бўлган 620 минг рохинжа мусулмон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақирган.

Қўшма Штатлар Мьянмада роҳинжа мусулмонларга қарши зўравонликларни “этник тозалаш”, деб баҳолаган эди.

XS
SM
MD
LG