Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 22:39

Ўзбекистонда ҳар 100 минг кишининг 100таси ОИТСга чалинган

  • Озодлик

Ўзбекистонда ОИТСга чалинган беморлар орасида, асосан жинсий йўл орқали юқтирганлар кўпчиликни ташкил қилади.

1 декабр - Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан ОИТСга қарши кураш халқаро куни деб эълон қилинган. БМТга кўра, ушбу хасталикка чалинишнинг олдини олиш ва даволаш бўйича кўрилаётган чораларга қарамасдан, ОИТСни юқтирган инсонларнинг сони юқорилигича қолмоқда ва Ўзбекистон ҳам бу касаллик исканжасидан четда қолмаган.

Тошкентдаги ОИТСга қарши кураш маркази маълумотига кўра, Ўзбекистонда, Орттирилган иммун тақчиллиги синдроми касаллигига чалинганлар ҳар 100 минг кишига 100 нафардан тўғри келади.

Бу рақамларга ишонилса Ўзбекистонда 32 минг атрофида ОИТС/ОИВ билан хасталанган бемор бор.

ОИТСга қарши кураш маркази мутахассисларига кўра, Ўзбекистонда ОИТСга чалинган беморлар орасида, асосан жинсий йўл орқали юқтирганлар кўпчиликни ташкил қилади.

Кейинги йилларда, касаллик, четга бориб келаётганлар, асосан йигитлар орасида, нисбатан кўпайган.

Шунингдек, игна орқали гиёҳванд моддалари қабул қиладиганлар орасида ҳам ОИТСга чалиниш кўп учрайди.

Айрим холларда эса ОИТС ҳақида маълумотга эга бўлмаслик, ундан ҳимояланиш усулларини билмаслик туфайли кўплар тасодифан унга дучор бўлишмоқда.

1981 йилдан, яъни имун тахчиллиги синдороми илк бор пайдо бўлган кундан бошлаб ИТВ/ОИТС вирусидан дунё бўйлаб 30 миллондан ортиқ киши нобуд бўлган.

ОИТС учун таъсирли дори воситаси ҳозирга қадар ўйлаб топилмаган.

Ўзбекистонда Одам иммун тақчиллиги синдроми (ОИТС) касаллигини юқтирган чинозлик 30 ёшли йигит Озодлик билан суҳбатда умидсизлик ва тушкунлик гирдобида қолгани¸ касаллиги туфайли ҳеч қаерда ишлай олмаётгани, ҳукуматга моддий ёрдам сўраб қилган бир неча мурожаатлари натижасиз бўлганини айтган.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG