Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2018, Тошкент вақти: 01:30

"Флинн Россияга қарши санкцияларни бекор қилишга тайёр бўлган"


АҚШ президенти Дональд Трампнинг хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Майкл Флинн президент инаугурация нутқини сўзлаётган пайтида Россияга қарши санкциялар бекор қилинишини талаб қилувчи ядровий лойиҳани эндиликда амалга ошириш мумкин бўлиши ҳақида SMS юборган. 6 декабрь куни Намоёндалар палатаси Назорат қўмитасининг демократ аъзоси Элайжа Каммингс исми ошкор қилинмаётган шахс шундай кўрсатма берганини маълум қилди.

Каммингс ушбу кўрсатма Флинн ядровий лойиҳага ноқонуний тарзда кўмак беришга уринганини кўрсатишини айтди.

Ўтган ҳафтада Флинн Федерал тергов бошқармасига ёлғон кўрсатма берганини тан олиб, ўзи устидан маҳкама эшитувида тергов билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Каммингсга кўра, Флинн юборган SMS ҳақида кўрсатма берган шахс мактубни олган тадбиркор билан жорий йилнинг 20 январида учрашган. Учрашув давомида Флиннинг бизнес ҳамкори бўлган тадбиркор унга мактубни кўрсатган ва Флинн ўз ишини бошлаганидан кейин, Россияга қарши санкцияларни “йиртиб ташлашини” айтган.

XS
SM
MD
LG