Фаластиндаги ХАМАС қуролли гуруҳи 8 декабрь, жума кунини “босқинчиларга қарши исён куни”, деб эълон қилди ва барча фаластинликларни Исроилга қарши янги интифодага чақирди.
Мазкур баёнот президент Трамп АҚШ Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олишини эълон қилганидан сўнг янгради.
- Американинг қарори - ватандошларимизга таҳдид қилишдир. Бу қарор энг муқаддас мусулмон ва насроний обидаларидан туриб, Фаластиннинг уриб турган юраги ва жавоҳири, яъни Қуддусдан туриб фаластин халқига қарши уруш эълон қилишдир, -деди ХАМАС раҳбари Исмолил Хания.
АҚШ ХАМАСни террорчи гуруҳ сифатида қора рўйхатга киритган. Октябрь ойида АҚШ ХАМАСни қуролсизланишга ва Исроил давлатини тан олишга чақирган. Бироқ ХАМАС бунга жавобан АҚШни Фаластин ички ишларига аралашаётганликда айблаган.
6 декабрь куни президент Трамп АҚШ Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олишини эълон қилган. БМТ Хавфсизлик кенгаши шу муносабат билан Қуддус масаласини муҳокама қилиш учун 8 декбарь куни шошилинч йиғилиш ўтказади.