Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:28

Рус мулозими: Ассад яна президент бўлишга ҳақли


Россия президенти Владимир Путиннинг Сурия бўйича махсус вакили Александр Лаврентьев Сурия президенти Башар ал-Ассад президентликка қайта номзодини қўйишига йўл берилиши кераклигини таъкидлади.

Ғарб мамлакатлари эса мамлакатдаги конфликтлар ўз якунига етганидан кейин, Ассад сиёсатдан четлатилиши кераклигини айтиб келади.

Лаврентьевнинг бу шарҳлари 12 декабрь куни Bloomberg News нашрида чоп этилди.

Бундан бир кун аввал кутилмаган ташриф билан Сурияга борган Путин мамлакатда “Ислом давлати” устидан ғалаба қозонилганини эълон қилиб, рус ҳарбийларининг “сезиларли қисми”ни Суриядан олиб чиқишга кўрсатма берган эди.

Россия Сурияда уруш бошланганидан бери Ассад режимини ҳимоя қилиб келмоқда. Кремль АҚШ ва Ғарб давлатлари томонидан қўллаб қувватланаётган қуролланган мухолифат гуруҳларини ҳам террорчи сифатида билишини маълум қилган.

Таҳлилчилар Кремль Сурияда ўз таъсирини сақлаб қолиш учун Ассадни қўллашда давом этишини айтишмоқда. Ғарб мамлакатлари эса Ассадни юз минглаб суриялик ўлимида айблаб келади.

XS
SM
MD
LG