Линклар

Шошилинч хабар
09 май 2024, Тошкент вақти: 03:14

2017 йилда Германия фақат 200 минг муҳожирни қабул қилди


Германия ички ишлар вазири Томас де Мезьер жорий йилда мамлакатга келган муҳожирлар сони 200 мингдан ошмаслигини билдирди. Ўтган йилда Германияга 280 мингга яқин мигрант киритилган эди.

2015 йилда мамлакатга бошпана излаб асосан Сурия ва Ироқдан 890 мингга яқин одам келган эди.

Натижада Германия канцлери Анегал Меркел кескин танқидга учради.

Мутахассисларнинг айтишича, муҳожирлар сонининг озайишига мигрантлар ўтадиган Болқон йўлининг ёпилгани ҳамда Европа Иттифоқи билан Туркия ўртасида эришилган келишув туртки бўлган.

Туркия ЕИидан 6 миллиард доллар ёрдам, турк фуқароларининг визасиз Европага бориши ҳамда мамлакатнинг ЕИга аъзо бўлиш масаласи тезроқ кўриб чиқилиши эвазига муҳожирларнинг Грецияга ўтишини тўхтатишга рози бўлган.

XS
SM
MD
LG