Линклар

Шошилинч хабар
04 май 2024, Тошкент вақти: 21:51

OzodDayjest: Соғлиқни сақлаш вазирлиги мактабларда қизларнинг бокиралиги текширилаётганини рад этди


“Новости Узбекистана” нашри 19 декабрда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситхонова ташаббуси билан мамлакатдаги қатор тиббиёт муассасалари раҳбарлари нега мактаб ўқувчилари ота-оналар розилигисиз ўқув даргоҳларида текширилаётгани тўғрисидаги саволларга жавоб берганини ёзди.

Нашр мухбири савол узатган қатор тиббиёт муассасалари раҳбарлари мактабларда текширувлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 312-сонли буйруғи асосида олиб борилаётганини, 2 синфдан бошлаб 18 ёшга тўлгунларича барча ўқувчилар мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилиши шарт эканлигини билдирганлар. Расмийлар айрим оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда текширувлар “қизларнинг боқиралигини аниқлаш мақсадида олиб борилмоқда”, деган маълумотларни инкор қилганлар.

“Бизда ҳомиладорликни аниқлаш нияти йўқ. Бизнинг вазифамиз, агар болада қандайдир носоғломлик ёки патология аниқланса, уни ўз вақтида олдини олиб, даволанишга жўнатишдир”, деб билдирган, жумладан, Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги 59-оилавий поликлиника раҳбари Раъно Носирова.

Аввалроқ Озодлик радиосига Андижондаги 6-мактабда 9- синф ўқувчисининг ҳомиладор бўлиб қолиши ортидан шаҳар мактабларида қизларнинг бокиралигини текшириш кучайгани ҳақида шу мактаб ўқитувчилари ва маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари маълум қилган эди.​

Ўтган ой Озодлик Самарқанд вилоятидаги коллежлар ва ўрта мактабларнинг юқори синф ўқувчи қизлари гинеколог текширувидан ўтказилаётгани ҳақида хабар берган.

XS
SM
MD
LG