Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:49

АҚШ Россияни Украина шарқидаги уруш ҳаркатларини тўхтатишга чақирди


АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Хизер Нойерт.
АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Хизер Нойерт.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Хизер Нойерт 19 декабрь куни Вашингтонда ўтказган брифингда Россияни Украина шарқидаги уруш ҳаракатларини тўхтатишга ва бу ҳудудда БМТнинг тинчлик ўрнатувчи кучлари жойлаштирилишига рози бўлишга чақирди.

“Россия ва унга тобе бўлган гуруҳлар Украина шарқида зўравонлик манбаидир. Россия ҳукумати фаол зиддият ва гуманитар бўҳрон давом этишини жойлардаги қуролли кучларни бошқариш, уларни таъминлаш ҳамда ҳокимият органлари устидан бевосита раҳбарлик қилиш орқали таъминламоқда», деди Хизер Нойерт.

Давлат департаменти матбуот котиби фикрича, Украина шарқидаги қуролли тўқнашувлар фуқаролар уруши эмасдир. “Россия томонидан ташқил қилинган Республика аталмиш тузилмалар қонуний тузилмалар эмас”, деди Нойерт.

XS
SM
MD
LG