Линклар

Шошилинч хабар
27 май 2019, Тошкент вақти: 16:21

Ўзбекистон Қирғизистондан электр энергиясини қабул қила бошлади


Ўзбекистон 15 декабрдан бошлаб Қирғизистондан қишки мавсум учун электр энергиясини сотиб ола бошлади. Бу борадаги шартнома Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 5 октябрда Тошкентга давлат ташрфи билан келганида имзоланган эди.

ЎзАнинг билдиришича, декбардан март ойига қадар Қирғизистон 550 миллион кВт/соат электр энергиясини етказиб беради.

Хабарда айтилишича, электр энергиясининг сотиб олиниши “Марказий Осиёда сув ва энергетика режимини таъминлашга хизмат қилади”.

1 кВт/соатига 2,4 центдан нарх белгилангани эътиборга олинса, Ўзбекистон бу шартнома бўйича Қирғизистонга 13 миллион 200 минг доллар пул тўлагани маълум бўлади.

Ёз мавсумида Қирғизистон Ўзбекистонга 2 центдан 1,25 млрд кВт/соат электр энергияси сотгани хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG