Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:51

Прокуратура коррупцияга қарши курашда мультимедиадан фойдаланмоқчи


Ўзбекистон Бош прокуратураси қошида ташкил этилган Ахборот-таҳлилий мультимедиа марказининг коррупцияга қарши кураш масаласига матбуот, телевидение, кино ва ижтимоий тармоқларни жалб этувчи асосий воситалардан бири бўлиши кутилмоқда.

Бу ҳақда 21 декабрь куни Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев матбуотга маълум қилди.

Бош прокуратура коррупцияга қарши курашда матбуот, телевидения ва кинодан фойдаланмоқчи
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:45 0:00
Бевосита линк

Бош прокуратура расмий сайтининг билдиришича, бугунги кунда Бош прокуратура мультимедиа марказига креатив редактор, мухбир, телебошловчи, IT ва компьютер графикаси мутахассислари ишга таклиф қилинмоқда.

“Телеэкран, киноэкран, матбуот, ижтимоий тармоқлар коррупцияга қарши курашда энг қудратли қуролдир. Бугунги кунда Бош прокуратура қошида ташкил этилган мультимедиа маркази бу масаладаги ахборот таъминоти билан тиғиз шуғулланади”, деб айтган Эркин Йўлдошев.

Унга кўра, Бош прокуратура нафақат телевидение ва вақтли нашрлар, балки кино ва видео ишлаб чиқарувчилар билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласини ўрганмоқда. Эркин Йўлдошев Бош прокуратура мана шундай йўл билан коррупцияга қарши ва коррупциявий схемаларни фош этувчи ҳужжатли ва бадиий фильмлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга эришмоқчи.

“Биз оммага мамлакатда коррупцияга қарши кураш борасида имконияти борича кўпроқ ахборотни етказмоқчимиз”, деди Эркин Йўлдошев.

Сўнгги маълумотларга қараганда, 2017 йилнинг биринчи ярмида коррупция билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда гумонланган 1566 давлат амалдорига нисбатан 1130 жиноят иши очилди.

1442 амалдорга нисбатан очилган 954 жиноят иши судларга ўтказиб берилган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоизга оздир. Коррупция билан боғлиқ жиноятларга нисбатан очилган ишлар сони ҳам 2016 йилнинг биринчи ярим йиллигига қараганда 22 фоизга оз бўлган.

Хабарда коррупция жиноятлари оқибатида келтирилган зарарнинг 77 фоизи ундирилгани ҳам айтилади.

Ҳисоботда пора олиш, пора бериш ва пора бериш-олишда ўртамчилик қилиш билан боғлиқ жиноятлар сони ўтган йилга нисбатан 13 фоизга озайгани белгиланган.

Podrobno.uz нашрининг 21 декабрда билдиришича, ижтимоий сўровлар натижасида ўзбекистонликларнинг 56,8 фоизи мамлакатда коррупция мавжуд деб ҳисоблаши аниқланган.

Сўралганларнинг 37, 6 фоизи соғлиқни сақлаш, 31,4 фоизи маориф ва 25 фоизи ҳуқуқ-тартибот тузилмаларида коррупциявий кўринишлар мавжуд, деб ҳисоблайди.

Ўзбекистонда 2017 йил февралида коррупцияга қарши кураш бўйича идоралараро комиссия ташкил этилган эди. Январь ойида эса Ўзбекистонда биринчи марта “Коррупцияга қарши кураш” бўйича қонун қабул қилинди.

Шавкат Мирзиёев 2018 йилда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кураш юзасидан яна 7та қонун лоийҳасини ишлаб чиқишга кўрсатма берган.

XS
SM
MD
LG