Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:34

Бухорода ўқувчилар мактабга ўтин олиб бормоқда


"Жамият" газетаси мактабга ўтин олиб бораётган ўқувчилар ҳақида ёзди.
"Жамият" газетаси мактабга ўтин олиб бораётган ўқувчилар ҳақида ёзди.

Бухоро вилоятидаги айрим мактабларда иситиш тизими яхши ишламагани оқибатида ўқувчилар сифнларни иситиш учун мактабга ўтин олиб бормоқда.

Бозорда нарх бир кунда икки марта ўзгармоқда, “Элга хизмат” расталари хўжакўрсинга ишламоқда

Тошкент бозорларида ташкил этилган ва арзонлаштирилган маҳсулотлар сотиладиган “Элга хизмат” расталари фаолияти хўжакўрсинга бўлиб қолмоқда (“Оила даврасида”, 21 декабрь).

Ушбу расталард сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ҳаминқада бўлгани боис харидорлар бошқа растадан бозор-ўчар қилишга мажбур бўлмоқда. Шунингдек, харидорлар томонидан бозорларда нарх-наво тез-тез ошаётгани ҳам хавотир билан қайд этилган.

“Ростини айтсам, нархларнинг “ўйнаши” кишини кўп хавотирга соляпти. Айниқса, кундалик эҳтиёждаги маҳсулотларнинг нархи бир куннинг ўзида икки мартагача ўзгараётганини сира тушунолмай қолдик. Ҳозирдан нархлар шунча ошса, Янги йил байрами арафасида, қишнинг қоқ чилласида қанча бўлади, а? Байрамолди озиқ-овқат янада қимматлашишидан ҳамма ташвишда” деган “Эски жўва” бозоридаги харидор Дилобар Тожиева.

Халқ артисти Рамиз Усмонов: Алишер Навоий номидаги катта театрда муҳит бузилган

Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида муҳит бузилган, кўпчилик санъаткорлар ишлагаси ҳам келмай қолган (“Даракчи”, 21 декабрь).

Бу ҳақда маълум қилган Ўзбекистон халқ артисти Рамиз Усмоновга кўра, муҳит бузилишига театр директори сабабчи.

“Камчилигимиз – режиссёрлар йўқ. Дирижёрларимиз кексайиб қолган, ёшларни жалб қилиш керак. Ноёб овозлар бўлгани билан режиссёр, дирижёр бўлмаса, фойдаси йўқ. Театримиз тизими нотўғри ишлайди... Ижрочиларни тақсимлаш бадиий раҳбарнинг иши. Директор ҳам ҳамма ходимининг имконият даражасини билиши, спектаклларнинг тақдири билан қизиқиши лозим, лекин...” деган Р.Усмонов.

Опера хонандаси Р. Усмонов театр директори фаолияти юзасидан Маданият вазириги мурожаат қилишмоқчи эканини билдирган. Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Алишер Навоий номидаги катта театрга мамлакатнинг собиқ Маданият вазири Маҳмуд Муродов бошчилиги қилмоқда.

Бухоро: ўқувчилар мактабга ўқув сумкаси ва... ўтин олиб бормоқда

Бухоро вилояти Когон туманининг ҳисоботларда газлаштирилган деб кўрсатиладиган қишлоқларида аслида газ йўқлиги ёки босими пастлиги кузатилмоқда (“Жамият”, 15 декабрь).

Масалан, Пўлотчи қишлоғида жойлашган 20-мактаб ўқувчилари мактаб совуқлигидан ўзи ўтин олиб боришга мажбур бўлмоқда.

“Бир қўлида дафтар-китобу егулик жойланган сумка, иккинчи қўлида ўтин. Ёш болалар изғиринда қайси бирини кўтарсин?” дейди шу ерлик Сония Абдуллаева. Туманнинг бошқа қишлоқларидан ҳам газ ва кўмир таъминоти бўйича шикоятлар тушган. “Қиличини қайраб турган қиш на мутасаддиларнинг баҳоналарини, на аҳолининг аҳволини тушунади” деб ёзади газета.

XS
SM
MD
LG