Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:13

Ўзбекистонда Журналистика университети очилади


Ўзбекистонда Журналистика ва оммавий ахборот воситалари университети ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида маълум қилгани тўғрисида Кун.уз хабар берди.

Айтилишича, шу кунда Ўзбекистонда 1 минг 500 дан зиёд оммавий ахборот воситаси фаолият кўрсатмоқда. Улар мулк шакли, йўналиши, ахборот узатиш воситаларига кўра турличадир.

Янги университет учун алоҳида бино ажратилади.

«Ҳамма жойда коллеж, лицей қилдик, мармар тошлар қилдик. Лекин ҳамма нарсани ўқиш, билим ҳал қилади. ОАВ демоқдамиз. Бизда қайси ОАВнинг Хитойда, Корея, Россияда, Японияда вакили бор? Интернетдан олган воқеани уч кундан кейин берамиз. Журналистлар қани тил биладиган? Қаерда тайёрладик? Журналист бу ахборот технологияни билган мутахассис бўлиши керак. Кошона лицейлар қурганмиз. Лекин ичидаги домласи менга ёқмайди. Битта лицейни олиб уни журналистикага берамиз», деган президент.

XS
SM
MD
LG