Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:13

Афғонистон Миллий хавфсизлик бошқармаси олдида портлашдан 6 киши ўлди


Афғонистон. Хавфсизлик кучлари ходимлари портлаш амалга оширилган дойни қуршаб олди. 2017, 25 декабрь.
Афғонистон. Хавфсизлик кучлари ходимлари портлаш амалга оширилган дойни қуршаб олди. 2017, 25 декабрь.

Афғонистон разведка хизматининг Кобулдаги бош қароргоҳи олдида худкуш террорчи душанба куни амалга оширган ҳужумдан тинч аҳолидан 6 киши нобуд бўлди.

Ҳужум учун масъулиятни “Ислом давлати” экстремистик ташкилоти ўз зиммасига олди.

Ҳужум Миллий хавфсизлик бошқармасига бу ерда ишлайдиган ходимлар келаётган пайтда амалга оширилди. Бир ҳафта олдин шу бошқарманинг Кобулдаги ўқув марказига ҳужум қилинган эди.

Ички ишлар вазирлиги вакили Нажиб Донишнинг AFP агентлигига айтишича, худкуш террорчи бошқарма биносига эшиги олдида ўзини портлатиши оқибатида Toyota машинасида кетаётган 6 киши ўлган.

XS
SM
MD
LG