Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:53

Рим папаси Франциск Рождество арафасида қочқинларни ёдга олди


Рим папаси Франциск мессасини собор қаршисида тақрибан 10 минг одам эшитди. 2017, 24 декабрь.
Рим папаси Франциск мессасини собор қаршисида тақрибан 10 минг одам эшитди. 2017, 24 декабрь.

Рим папаси Франциск Рождество арафасида қочқинларни тилга олди. У Юсуф ва Марям ҳам Исо пайғамбар туғилишидан олдин ўз уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлишганини айтди.

25 декабрга ўтар кечаси папа Авлиё Пётр соборида туриб:

- Юсуф ва Марям изларида жуда кўп бошқа излар яширинган. Ҳозирги кунда ҳам йўлга отланишга мажбур бўлаётган бутун бошли оилалар изларини кўряпмиз, - деди.

- Кўп ҳолатларда бу сафар умид, келажакка умид билан йўғрилган; аммо кўпчилик учун бу сафар битта номга эга: тирик қолиш, - дея сўзини давом эттирди Рим папаси.

Франциск худо “Кўпинча таниб бўлмайдиган, шаҳарларимиз ва маҳаллаларимиз кўчаларида юрадиган, автобусларимизда саёҳат қиладиган ва эшикларимизни қоқадиган кутилмаган меҳмонлар” орқали аён бўлишини айтди.

Франциск мессасини собор қаршисида тақрибан 10 минг одам эшитди.

XS
SM
MD
LG