Линклар

Шошилинч хабар
20 август 2018, Тошкент вақти: 09:46

АҚШ БМТ бюджети қисқартирилганини олқишлади


АҚШнинг БМТдаги элчиси Никки Хейли (олдинги планда)

АҚШ БМТнинг 2018-2019 молиявий йиллар учун асосий бюджети 285 миллион долларга қисқарганини олқишлади.

24 декабрь куни Бош ассамблея келаётган икки йил учун 5,369 миллиард долларлик бюджетни маъқуллади.

Бу БМТ бош котиби Антонио Гутерреш сўрагандан миқдордан бироз камдир.

АҚШ БМТни молиялаштирувчи энг йирик давлатлардандир. Ҳозирда мамлакат ташкилот бюджетининг 22 фоизини тўлайди.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Никки Хейли:

- Бу тежашлардан ташқари, биз БМТнинг ноқулай бошқарув ҳамда қўллаш тизимларини ихчамлаштирдик, АҚШнинг дунё бўйлаб приоритетларига бўлган кўмакни яхшиладик ҳамда БМТ тизими бўйлаб кўпроқ интизом ва масъулият ўрнатдик, - деди.

"Биз бундан кейин амеркаликларнинг саховатпешалигини суиистеъмол қилишларига ва назоратдан холи бўлишига йўл қўймаймиз", - деди элчи.

XS
SM
MD
LG