Линклар

20 феврал 2018, Тошкент вақти: 08:14

Испания қироли Каталония парламентини айирмачиликдан воз кечишга чақирди


Испания Қироли Фелипе VI

Рождество арафасида сўзлаган Испания Қироли Фелипе VI Каталониянинг янги парламентини Мадриддан ажралиб чиқишга қаратилган ҳаракатларини тўхтатишга чақирди.

24 декабрь куни қирол телевидение орқали кўрсатилган нутқида:

- Каталонияда конфронтация ёки мағлубиятга бошловчи йўл танланмаслиги керак, - деди.

Бундан тўрт кун аввал Каталония парламенти сайловларида айирмачилик тарафдори бўлган партиялар кўпроқ овоз олган эди.

Каталония парламенти 27 октябрда мустақиллик эълон қилгани ортидан Испания марказий ҳукумати мухторият бошқарувини ўз қўлига олиб, 21 декабрда минтақада навбатдан ташқари сайлов ўтказилишини билдирган эди. Ўшанда қирол Фелипе VI Каталония ҳукуматини кескин танқид қилган эди.

Мухториятнинг ҳокимиятдан четлатилган президенти Карлос Пучдемон айни пайтда Бельгияда яшамоқда. Испания суди Пучдемон ва Каталония ҳукуматининг яна 13 расмийсига нисбатан исён кўтариш ҳамда давлат маблағларини ўзлаштириш айблови билан жиноят иши очган.

XS
SM
MD
LG