Линклар

Шошилинч хабар
17 октябр 2018, Тошкент вақти: 03:50

Москвада 5 киши автобус тагида қолиб, ҳалок бўлди (ВИДЕО)


Москвада йўловчи ташувчи автобус ерости йўлаги зинапоясида ўткинчиларни босиб кетиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 15 киши тан жароҳати олди. Автобус ҳайдовчиси қўлга олинди.

Воқеа жойида олинган видеода автобус катта йўлдан пиёдалар йўлига чиқиб, бир неча кишини уриб юборгани, шундан сўнг ер ости йўлаги зинапоясига тушиб кетгани акс этган. Воқеа Москванинг Кутузов проспектида, метронинг "Славянский бульвар" станцияси яқинида содир бўлган.

Воқеа содир бўлган жойда қутқарувчилар ишламоқда. Маҳаллий ОАВ га кўра, полиция воқеа сабабларининг 2 версиясини ўрганмоқда. Улардан бирига кўра, ҳайдовчи автобусни бошқара олмай қолган, иккинчисига кўра, автобус носоз бўлган.

XS
SM
MD
LG