Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:05

OzodDayjest: Қўқонда ўқувчининг онаси ўқитувчининг елкасини синдирди


Бу ҳақда “ишончли манбалар”га таянган ҳолда хабар берган Sof.uz сайти воқеа 15 декабрь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги 7-мактабда содир бўлганини қайд этган.

“...бошланғич синфда ўқийдиган ўқувчининг онаси дарс вақтида келиб, қизини бошқа ўқувчилардан ажратиб қўйганлик важи билан жанжал кўтарган. Кўтарилган шовқин-сурон асносида она ўқитувчини туртиб юборган. Натижада ўқитувчи синф хонасининг бурчагига йиқилган. Тез ёрдам автомобили ўқитувчини шифохонага етказиб борганда унинг елкаси сингани ва мияси чайқалгани аниқланган. Шифохона мазкур ҳолат бўйича ички ишларга хабар қилган. Ҳозир ушбу иш бўйича суриштирув ишлари кетяпти. Ўқитувчи шошилинч тиббий марказда қолмоқда”, дейилади Sof.uz хабарида.

Бу хабарни ўз саҳифасида қайта чоп этган Фарғона ру нашри Ўзбекистондан авваллари ҳам ўқитувчилар ҳақоратлангани ёки калтаклангани кузатилганини ёзган.

Масалан, 1 декабрь куни ўзбекистонлик Вячеслав Шариев Facebook тармоғидаги “Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистондаги ислоҳотлари” гуруҳида 30 октябрь куни Тошкент шаҳар сергели туманидаги 264-мактабда мусиқа ўқитувчиси бўлиб ишлайдиган қизи Диана Шариевани мактабга дарс тайёрламай келгани учун танбеҳ олган ўқувчи қизлардан бирининг онаси калтаклагани ҳақида ёзган эди.

XS
SM
MD
LG