Линклар

Шошилинч хабар
20 июн 2018, Тошкент вақти: 14:13

Алкоголли ичимликлар нархи камида 20 фоизга қимматлади


Иллюстратив сурат.

Ўзбекистонда 1 январдан бошлаб алкоголли ичимликлар нархи 20 фоиздан 28 фоизгача оширилди.

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2017 йил 29 декабрда қабул қилинган ва 30 декабрдаЎзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган “Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарорда 2018 йил 1 январдан алкоголли маҳсулотлар учун янги энг кам улгуржи ва чакана нархлар тасдиқланди.

Қарорга асосан ишлаб чиқарувчилар бундан буён винонинг 1 литрини улгуржи нархда 6500 сўмдан, чакана нарҳда 7800 сўмдан сотиши шарт бўлади. Бунга қадар 1 литр винонинг улгуржи нархи 5400 сўм, чакана нарх эса 6500 сўм эди. Винонинг нархи 20 фоизга қимматлаган.

Ароқ ва ўткир алкоголь маҳсулотлари учун улгуржи-сотиш нарх аввалги 12 минг 900 сўм ўрнига 16 минг сўм, чакана нарх эса 15,5 минг сўм ўрнига 19 минг 200 сўм қилиб белгиланди.

Конякнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи 17 минг 200 сўмдан 22 минг сўмга, чакана нархи эса 20 минг 600 сўмдан26 минг 400 сўмга оширилди. Коньяк маҳсулотлари нархи 28 фоизга қимматлаган.

Қарорда алкоголли маҳсулотларни белгиланган нархлардан паст баҳода сотиш тақиқланган.

XS
SM
MD
LG